Тармоқларда Шаҳрихон туманида ИИО ходимлари фуқаролар билан муштлашаётгани акс этган видео тарқалди. Уч фуқарога ЖКнинг 3 та моддаси билан ҳужжат расмийлаштирилди. Ходимларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида хизмат текшируви тайинланди.
Тошкентдаги барча мактабларга ички ишлар ходимлари бириктирилади. Улар кун давомида муассаса ҳудуди ва унинг атрофидаги кўчаларда патруллик қилади. Пойтахт ИИББнинг қайд этишича, бу ота-оналарнинг бола ўғирлаш ҳақидаги миш-мишлар бўйича хавотирларига жавобан профилактик чора ҳисобланади.
ИИВ тизимидаги кадрларнинг 5−7 фоизи ортиқча вазнга эга ходимлардан иборат. Мунтазам равишда машғулотлар олиб борилиши туфайли семиз ходимлар сони ҳар йили камаймоқда. Вазирлик расмийсига кўра, антропометрик кўрсаткичлари юқори ходимларга махсус унвонлар берилмаяпти, юқори лавозимга тайинланмаяпти.
Самарқанд ИИБ ходимлари бир нафар қозоғистонлик ва икки нафар маҳаллий туристга нисбатан электрошокер қўллаган ҳолда мажбуран бўлимга олиб боришди. Видеоларда ходимлар шаҳарда «Хавфсиз тун» тадбири олиб борилаётгани ва соат 23:00 дан кейин кўчада юриш мумкин эмаслиги ҳамда уларга «режа» қўйилганини таъкидлашган. ИИВ «ходимлар хизмат вазифаси ва махсус-техник воситаларни қўллаш ваколатини суиистеъмол қилганини» маълум қилди.
Самарқанд ва Наманган вилоятларида ички ишлар ходимлари фуқароларни қасддан айбдор қилишга урингани айтилмоқда, бунинг исботи эса видео лавҳаларда акс этган. Самарқандда ички ишлар ходими аёл кишини прокуратура биносидан чиқаришга уринаётганида ўз қўли билан хизмат кийимидаги погонини юлиб ташлаган, бунинг учун эса суд аёлни айбдор деб топган. «Эзгулик» жамияти тергов ва суд иши қонунга зид олиб борилганини айтмоқда. Намангандаги ҳолатда эса ЙПХ ходими ҳайдовчи билан тортишиб, унга боши билан зарба берган, инспекторга нисбатан хизмат текшируви тайинланди.
Тошкентда ички ишлар органлари ходимларининг формасини кийиб макулатура тўплаб юрган эркак ва аёлга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.
Хоразм вилояти Шовот туманида ички ишлар ходимлари қимор ўйнаётган 21 нафар фуқарони қўлга олган ва қиморга тикилган 43 млн сўмдан ортиқ қийматдаги пуллар мусодара қилинган. Қўлга олинганлардан бир неча нафари ички ишлар вазирига видеомурожаат йўллаб, ўзларига нисбатан куч ишлатилганлигини иддао қилган ва таналаридаги жароҳатларни кўрсатишган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг